Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: намойишчилар Ҳумайнийнинг уйини ёқиб юборишди

2511

Жума куни тарқатилган фотосуратларда Эрон Ислом Республикаси асосчиси Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг уйини намойишчилар ёққани акс этган.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратлар пайшанба куни кечқурун Марказийнинг  вилоятдаги Хумайн шаҳридаги уйда намойишчилар байрам нишонлаётган пайтда ёнғин содир бўлганлигини кўрсатди.

Ҳумайний бу уйда туғилган. У Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланган шоҳ Ризо Паҳлавийни бир неча бор танқид қилган имом эди. У дастлаб сургун қилинган. Кейинчалик Франциядан ғолиб сифатида қайтиб, Ислом инқилобига раҳбарлик қилган.

Ҳумайний 1989 йилда вафот этди. Унинг вориси Оятуллоҳ Aли Ҳоманаий диндорлар учун нуфузли шахс бўлиб қолмоқда. Кейинчалик уй Ҳумайний хотирасига бағишланган музейга айлантирилди. 

Ёнғин қанча зарар келтиргани ҳозирча аниқ эмас.

Норозиликларга Маҳса Аминийнинг ўлими сабаб бўлди.

Бу 1979 йилги инқилобдан бери Эрон раҳбарларига қарши энг катта халқ қўзғолон бўлди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

352 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

572 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

791 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

472 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2477 12:50 30.11.2022
« Орқага