Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронлик уч йигит ҳозирча осилмайдиган бўлди

1124

Эронда 2019 йилнинг ноябридаги намойишлар пайтида тартибсизликларда қатнашишда айбдор деб топилган уч йигитга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳозирча ижро этилмайдиган бўлди. ISNA агентлиги хабарига кўра, адвокатларнинг талабига кўра Олий суд ҳукмни қайтадан кўриб чиқади.  

14 июль куни Эрон Олий судининг вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий тартибсизликларда қатнашишда айбдор деб топилган уч кишига ўлим жазоси тайинланганини ва ҳукмни Олий суд тасдиқлаганини маълум қилди. Бу кишилар – йигирма ёшлардаги Амирҳусайн Муродий, Муҳаммад Ражабий ва Саид Томжидийдир.   

Олий суд вакилининг баёнотидан кейин эронлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Осиш керак эмас” деган кампания бошлади. Бир неча кун ичида етти миллион фойдаланувчи кампанияга қўшилди. 

Эслатиб ўтамиз, Эронда ўтган йилнинг 15 ноябрида бензин нархининг ошишига қарши норозилик намойишлари бошланган эди. Намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди. Расмий маълумотга кўра, норозилик акциялари чоғида 230 киши ҳалок бўлган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

220 21:05 27.01.2022

Эрон афғон қочқинлари учун Европа Иттифоқидан пул талаб қилмоқда

248 16:00 27.01.2022

«Эрон араб давлатларининг ички ишларига аралашмасин» – Марокаш

338 12:35 27.01.2022

Ливан: Саад Ҳаририй сиёсатни тарк этди

211 11:15 25.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

455 10:29 24.01.2022

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1304 17:13 21.01.2022
« Орқага