Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронликлар кимё мажмуасини қуришни режалаштирмоқда

512

Эроннинг Gharavi Chemical Industries Group компанияси Фарғона вилоятида 15,2 миллион долларга йирик кимё мажмуасини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги.

Объектни "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириш режалаштирилган. Дастлаб у ерда 50 минг тонна натрий гидрокарбонат ишлаб чиқарадиган корхона, кейинчалик йилига 50 минг тонна этил ацетат ишлаб чиқариш цехи қуриш режалаштирилган. Лойиҳанинг якуний босқичи йилига 12 минг тонна этанол ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуришни қамраб олади.

Ишлаб чиқариш учун хом ашё Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятидан етказиб берилади. Gharavi Chemical Industries Group кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Эроннинг энг йирик компанияларидан биридир. Компания ўз маҳсулотларини дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

198 16:12 30.11.2021

Эрон Туркманистонга газ учун қарзини тўламоқчи

497 18:05 29.11.2021

Эрон билан ядровий келишув: музокаралар қайтадан бошланяпти

303 09:00 29.11.2021

Эрон полицияси Исфаҳонда ўнлаб намойишчиларни ҳибсга олди

482 14:05 28.11.2021

Эрон АҚШ денгиз флоти билан тўқнашувда аскарлар ҳалок бўлганини айтмоқда

2090 15:23 23.11.2021

Теҳрон ҳавосининг ифлосланиши минглаб кишининг ўлимига сабаб бўляпти

437 10:37 23.11.2021
« Орқага