Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

4574

Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

244 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

131 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

161 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

371 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

232 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

205 18:25 02.10.2022
« Орқага