Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Эслатма: беш кун такбири ташриқ айтиш вожибдир...

3684

Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқлаш деган маънони англатади. Одамлар бу кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини бузилиб қолишидан сақлаш учун офтоб нурига ёйиб, қуритар эдилар.

Шунинг учун, бу кунлар ташриқ кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир ҳам «ташриқ такбири» деб юритилди.

Такбаир ташриқ:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 30 июл бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 3 август аср намозига қадар айтилади.

30  июл – 5 маҳал,
31  июл – 5 маҳал,
1  август – 5 маҳал,
2  август – 5 маҳал,
3  август – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозларда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амалдир. Бу ҳам эркаклар ва ҳам аёлларга бирдай шарт бўлади. Эсдан чиқиб қолса, эсга тушган заҳоти айтиб қўйилади. 

Ушбу такбирни хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намозидан кейин айтамиз. Бундан ташқари, юрган, ўтирган пайтларда такбир айтишнинг зарари йўқ, балки мустаҳаб амалдир.

Барча яқинларингизга ҳам эслатинг!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ташриқ такбири – вожиб амалдир

2044 21:05 18.07.2021

Такбир ва таҳлил айтганга башорат

3972 08:00 05.11.2018
« Орқага