Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эстонияда коронавирусга қарши пуркама дори яратилди

1442

Эстониялик олимлар коронавируснинг ҳар хил штаммларидан ҳимоя қилувчи бурун пуркама дорисини яратишди, деб хабар бермоқда rus.postimees.

"Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу пуркама дори Ухан, дельта, британча, Жанубий Aфрика ва Бразилия штаммларидан ҳам ҳимоя қилади", дейилади хабарда. 

"Icosagen" ген инженерия компанияси илмий директори Март Уставнинг сўзларига кўра, лаборатория синовлари ишлаб чиқилган бурун пуркама дориси коронавируснинг барча штаммлари, шу жумладан ҳозирда Эстонияда кенг тарқалаётган дельта штаммдан ҳам бир хил ҳимоя қилишини тасдиқлаган. 

"Биз жамоамиз билан биргаликда вируснинг ўзгаришини доимий равишда кузатиш билан бирга BioBlock бурун пуркама дорисининг ҳали кенг тарқалмаган штаммларни зарарсизлантириш қобилиятини синаб кўрмоқдамиз", деган Устав. 

Хабарда айтилишича, BioBlock пуркама дорисини ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор Эстония Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бир қатор ташкилотлар хулосаси асосида қабул қилинган. Ҳуқуқий жиҳатдан, ушбу маҳсулот дори ёки тиббий қурилма эмас. Шу билан бирга маҳсулот ҳақидаги ва қадоқдаги маълумотлар Дори-дармонлар департаменти ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган. 

Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, BioBlock - инновацион эстон маҳсулоти бўлиб, унинг концепцияси профессор Марта Устав раҳбарлигидаги "Icosagen" тадқиқотчилари томонидан  ишлаб чиқилган. 

BioBlock пуркама дорисини ишлаб чиқиш ва сотиш учун "Chemi-Pharm", "Icosagen", Тарту университети, Эстония табиий фанлар университети ва OU Teadus ja Tegu олимлари ва мутахассисларидан иборат консорциум тузилиб, маҳсулот технологияси патентланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эстония мудофаа вазири аҳолини ватанни ҳимоя қилиш учун кўнгиллилар  сафига қўшилишга чақирди

632 17:35 31.07.2022

Электромобиллар импорти ошмоқда

980 09:22 26.04.2022

Болтиқбўйи давлатлари Қўшма Штатлардан ҳаво мудофаа тизимини яратишни сўрамоқда

995 15:15 18.03.2022

Литва ва Латвия Украинани Stinger ракета комплекслари билан таъминлайди

1054 18:15 24.01.2022

Эстония Россия билан чегарада тўсиқлар қуришни бошлади

1078 12:05 21.11.2021

Эстония генерали: «Россияга ишониб бўлмайди, лекин биз унинг қуролли тажовузига доим тайёрмиз»

1768 11:05 12.09.2021
« Орқага