Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Этник қирғизларга Қирғизистон фуқаролиги осонлаштирилган тартибда берилади

1357

Қирғизистон президенти Садир Жапаров этник қирғизлар ва қирғиз миллатига мансуб фуқаролиги йўқ шахсларга вақтинчалик осонлаштирилган тартибда фуқаролик берилишини кўзда тутувчи фармонни имзолади.

Фармонга биноан Қирғизистонга келган этник қирғизлар фуқаролик олишда устунликка эга бўлади ва улар осонлаштирилган тартибда фуқароликка қабул қилинади. Ташқи миграция департаменти маълумотига кўра, Қирғизистонда турли сабабларга кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 5 мингдан зиёд этник қирғиз яшайди. 

Кўпгина этник қирғизларда чет эл паспорти йўқ ва улар Қирғизистон фуқаролигини олишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Улар ижтимоий ва тиббий хизматлардан ҳам фойдалана олмайди. 

Президент фармони ана шундай вазиятга тушиб қолган қирғизларга қулайлик яратишни назарда тутади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

975 14:10 15.08.2022

Қирғизистондаги қазишмаларда инсон суяклари топилди

431 11:47 13.08.2022

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйича музокаралар ўтмоқда

330 15:00 10.08.2022

Бинали Йилдирим Қирғизистон юксак давлат ордени билан тақдирланди

176 11:35 09.08.2022

Бухоро 2023 йили ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

241 22:30 05.08.2022

Ислом Тараққиёт банки Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр

220 22:15 05.08.2022
« Орқага