Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Евроиттифоқ Афғонистон ва унинг қўшниларига катта ёрдам ваъда қилди

631

Европа Иттифоқи Афғонистон ва унга қўшни мамлакатларга фавқулодда ёрдам сифатида қарийб 1 миллиард евро ажратишга қарор қилди. Deutsche Welle хабарига кўра, бу ҳақда Афғонистон бўйича G20 саммити олдидан Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен айтган.

Ушбу ёрдам гуманитар мақсадларга йўналтириладиган 300 миллион еврони ўз ичига олади. Камида 250 миллион евро соғлиқни сақлаш тизимига ажратилади. Маблағлар ҳам афғон халқи, ҳам афғонистонликларга ёрдам берган қўшни давлатларга мўлжалланган.

«Афғонистонда кўнг кўламли гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий инқирознинг олдини олиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Буни тезда амалга оширишимиз зарур”, – деди фон дер Ляйен.

G20 саммити кеча, 12 октябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Саммит иштирокчилари Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича операцияларни муфоқлаштириш вазифасини БМТга топширишга қарор қилди.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

369 23:00 27.01.2022

Мубашшир Аҳмад: “Жумҳур уламо тан олмаган жиҳодга бораман дейиш – ғирт абсурд иш”

317 22:24 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

125 22:10 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

395 21:28 27.01.2022

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

199 21:05 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

236 20:10 27.01.2022
« Орқага