Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа давлатлари Россияга катта миқдорда қурол сотгани ошкор бўлди

2138

Европа Иттифоқи томонидан 2014 йили бери жорий қилинган қурол сотиш тақиқига қарамай, Франция, Германия, Испания ва Италия каби давлати Россияга жами 346 миллион евролик қурол экспорт қилган.

Mediapart интернет сайтининг "Investigate Europe" ("Европани тергов қилинг") номли ташкилотнинг тадқиқотига асосланиб берган хабарига кўра, Франция, Германия, Италия, Австрия, Болгария, Чехия, Хорватия, Финляндия ва Словакия 2015 – 2020 йиллар оралиғида Россияга 346 миллион евролик ракета, бомба, ҳарбий кемалар ва жанговар машиналар сотган. Бу ҳолат 2014 йили Қримнинг ноқонуний аннекция қилиниши туфайли Европа Иттифоқи томонидан Россияга қурол сотиш тақиқлаганига қарамай амалга оширилган. 

Бу давлатлар орасида энг кўп қурол сотган мамлакат Франция – 152 миллион евро. Франция Россияга кимёвий қурол сотишни тўхтатди. Mediapart нашрига жавоб берган Франция мудофаа вазирлиги санкцияларга амал қилганликларини ва сотилган қуроллар бўйича шартномалар 2014 йилда имзоланганини иддао қилди. 

Германия Европа давлатлари орасида Россияга қурол сотиш бўйича иккинчи ўринда турибди – 121,8 миллион евро. Шунингдек, Италия Россияга Iveco  компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 22,5 миллионлик жанговар техникани экспорт қилди. Италиянинг LA-7 телеканалига кўра, бу машиналар шу ой бошида Украинадаги урушда ишлатилган. Италия ҳукумати бу транспорт воситаларини Европа Иттифоқининг қурол санкция туфайли фуқаролик компанияларига сотгани билан ўзини оқлади.

Австрия 2015-2019 йиллар давомида Россияга мунтазам равишда ўқотар қуроллар жўнатган. Болгария 2016 – 2018 йиллари 16,5 миллион қийматидаги ҳарбий кемаларни сотган бўлса, Финляндия, Испания, Словакия ва Хорватия фақат бир марта қурол-яроғ етказиб берган.

Тадқиқот янгиликлари билан танилган Disclose медиа компаниясининг 14 мартдаги хабарига кўра, Франция 2015 – 2020 йиллари Россия армиясини энг сўнгги технологиядаги ҳарбий техника билан таъминлаган ва бу билан Россия қуруқлик ва ҳаво кучларини модернизация қилинишига ёрдам берган. Таъкидланишича, Франция 2015 йилдан бери Россияга 76 та жанговар техника етказиб берган ва уларнинг умумий қиймати 152 миллион еврони ташкил қилади. Сотилган ускуналар орасида 1000 дан ортиқ рус танкларини жиҳозлашга учун термал камералар, ҳарбий самолётлар ва Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолётлари учун навигация тизимлари мавжуд. Ушбу жиҳозлар Франциянинг энг яқин ҳамкори Thales ва Safran  компаниялари томонидан сотилган. 

Термал камералар тунги вақтда одамларни нишонга олиши ва 10 километр масофадаги транспорт воситаларини аниқлаши мумкин. Франциянинг 2020 йилгача Россияга қурол ва жанговар самолётлар сотгани ва етказиб бергани ва булардан Украинадаги урушда фойдаланилгани иддао қилинмоқда. 

Ушбу ҳолат бўйича Европа Иттифоқи Комиссиясининг Disclose компаниясига берган изоҳида айтилишича, “Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг 2008 йилда олинган келишувга амал қилиши ва агар сотилган қуроллар урушда қўлланилса, қурол сотувини тўхтатилиши керак”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

270 09:24 16.08.2022

Хитойнинг энг йирик давлат компаниялари АҚШни тарк этишади

524 19:05 15.08.2022

Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради

185 18:30 15.08.2022

АҚШ Конгресси вакиллари яна Тайванга келди

320 17:35 15.08.2022

Уммон ва АҚШ Ямандаги вазиятни муҳокама қилди

121 15:50 15.08.2022

АҚШ махсус элчиси Ямандаги кенг қамровли сулҳни муҳокама қилиш учун сафарини бошлади

506 21:55 14.08.2022
« Орқага