Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

434

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинлар учун 325 миллион евро ажратилишини маълум қилди. Бу жорий йил июнида ЕИ етакчилари саммитида ваъда қилинган 3 миллиард евролик ёрдамнинг бир қисмидир. 

Ажратилаётган маблағ 1,5 миллион қочқиннинг озиқ-овқат, ижара, транспорт ва дори-дармон эҳтиёжлари учун сарфланиши мўлжалланган. Пуллар қочқинларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади. 

ЕИ комиссияси аъзоси Янез Ленарчич ушбу ёрдам коронавирус пандемияси даврида қийналиб қолган қочқинлар учун муҳимлигини таъкидлади. “Мазкур ёрдам қочқинлар биринчи навбатда нимага эҳтиёжлари борлигини ўзлари белгилашларига имкон беради, қолаверса, Туркия иқтисодиётига ҳисса қўшади, – деди у. – Қочқинларни беш йилдан бери қўллаб-қувватлаб келяпмиз, уларни ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз”

Европа Иттифоқи бу ёрдам дастурини 2016 йилдан бери амалга ошириб келмоқда, дастур доирасида 1,5 миллион қочқинга, яъни Туркиядаги қочқинларнинг учдан бир қисмига пластик карталар тарқатилган. Карталарга ҳар ой маълум миқдорда пул ўтказиб берилади. 

ЕИ ва Туркия ўртасидаги келишувга биноан Туркия қочқинларнинг Европа Иттифоқига ноқонуний ўтишининг олдини олади, иттифоқ эса Туркиядаги қочқинларга ёрдам беради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Туркия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши мумкин эмас» – Макрон

1788 15:05 08.01.2022

«КХШТ Қозоғистон суверенитетини ҳурмат қилиши керак» – ЕИ

1215 19:28 06.01.2022

Россияга қарши иқтисодий санкциялар яна узайтирилди

466 10:23 17.12.2021

ЕИ: “Фаластинликларга тегишли уйларининг бузилиши Яқин Шарқда тинчликни кечиктирмоқда”

600 19:10 27.11.2021
« Орқага