Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Европанинг Шарқий Осиёдаги биринчи ва охирги мустамлакаси

2190

Макао Жанубий Хитой денгизи соҳилида, Чжуцзян дарёси дельтасида жойлашган. Умумий майдони 30,8 км² бўлган Макао шу номдаги ярим орол, Тайпа ва Колоан ороллари ҳудудини ўз ичига олади. Бўғоз орқали у Чжухай шаҳри билан чегарадош.

Расмий равишда Хитой Халқ Республикасининг Макао махсус маъмурий вилояти деб аталувчи ҳудуд тахминан 680 минг аҳолига эга ва майдони 32,9 км2, бу дунёдаги аҳоли энг тиғиз яшайдиган минтақадир. 

Расмий тиллар - хитой (кантон лаҳжаси) ва португал тиллари. Лекин улар фақат расмий ҳужжатларда ишлатилади. Маҳаллий аҳолининг аксарияти бир неча тилларда, шу жумладан инглиз тилида гаплашади ва кундалик ҳаётда кантон тилидан фойдаланишади.

Португалия империясининг собиқ мустамлакаси Макао ҳудуди 1557 йилда Мин сулоласи томонидан савдо нуқтаси сифатида Португалияга ижарага берилган. Португалия ҳар йиллик ижара ҳақини тўлаб, Хитой суверенитети остидаги ҳудудни бошқариб келган. 1887 йилда тузилган Хитой-Португалия Пекин шартномаси бўйича абадий мустамлакачилик ҳуқуқини олган. Макао 1999 йилгача Португалия ҳукмронлиги остида қолди ва у ўша йилда Хитойга топширилди. Макао – Хитойнинг алоҳида маъмурий ҳудуди, у “битта давлат, икки тизим” қоидаси бўйича материк Хитойникидан алоҳида ҳукумат ва иқтисодиёт тизимларига эга. Тарихий шаҳар марказидаги португал ва хитой меъморчилигининг ноёб комбинацияси унинг 2005 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилишига олиб келди.



Макао 1557 йилда европаликлар томонидан босиб олинган биринчи Шарқий Осиё колонияси бўлиши билан бирга уларнинг охирги чиқиб кетган мустамлакаси ҳам ҳисобланади.
Шаҳар аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар бўйича дунёда аввалги ўринлардан бирида туради ва унинг ялпи ички маҳсулоти харид қобилияти бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Бироқ даромадлар тенгсизлиги юқори даражада қолмоқда. Макао ҳукумати томонидан ҳисоблаб чиқилган Инсон тараққиёти индекси юқори даражада ва умр кўриш давомийлиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Ҳудуд жуда урбанизацияланган; қуруқликнинг умумий майдонининг учдан икки қисмини денгиздан олинган ерлар эгаллаган.
Жамоат транспорти Макаода яхши ривожланган. 24 соат ишлайдиган автобуслар шаҳарнинг исталган бурчагига олиб боради. Йўл ҳақи жуда арзон. Лекин автобуслар кўпинча гавжум ва тиқилинч бўлади.

Худди Гонконг сингари, Макао шаҳрига ҳам ўз қонунларини чиқариш, пулини чоп этиш ва иммиграцион сиёсатни тартибга солиш ҳуқуқи берилган.

Макаода Ислом

Макаодаги ислом - бу минтақадаги озчилик дини.
Ҳозирги вақтда Макаода ўзларини Макао Ислом жамияти деб атайдиган 400 га яқин мусулмонлар истиқомат қилади. Гонконг Ислом Иттифоқи маълумотларига кўра, барча хорижий мусулмон ишчилар билан биргаликда (масалан, Бангладеш, Ҳиндистон, Индонезия ва Покистондан) Макаода 10 000 дан ортиқ мусулмонлар бор.

Ислом Макаода Юань сулоласи давридан бери мавжуд. Исломни Макаога ўша пайтда Яқин Шарқ ва форс савдогарлари Цин сулоласигача олиб келган деб қабул қилинган. Бу далилларнинг бир қисмини Макао масжиди ёнидаги мусулмонлар қабристонидан топиш мумкин, бу ерда баъзи қабрлар юзлаб йиллар олдин пайдо бўлган.
 

Португалия Макао ҳукмронлиги даврида Португалия армияси билан бирга Жанубий Осиёдан кўплаб мусулмонлар келган. 1880-йилларда улар Макаодаги илк масжид қуришган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида, кўплаб халқлар урушдан қочиб Хитой Республикасидан Португалия Макаосига келишган. Уларнинг кўпчилиги Гуандун вилоятидаги Чжаоциндан келган. Бироқ, уларнинг кўпчилиги Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин Гонконгга кўчиб кетишган.

1949 йилда Хитой фуқаролар уруши тугаганидан кейин баъзи мусулмонлар Шимоли-Ғарбий Хитойдан Макаога келишди. 1999 йилда Макаони Португалиядан Хитойга ўтказишидан олдин Гонконг Ислом Иттифоқи Макаодаги мусулмон жамоасини қўллаб -қувватлаш учун тахминан 150 минг доллар ажратган. 

Сўнгги ўн йил мобайнида Макаонинг турли соҳаларида ишлайдиган Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан мусулмон ишчилар келиши сабали мусулмонлар жамияти бир неча баробар кўпайди ва 10 минг нафардан ошди.

Ҳозирги вақтда Макаода битта масжид – Макао масжиди Фотима маҳалласида жойлашган. Масжид 1980 йилларда Макаодаги иккинчи авлод португал мусулмонлари томонидан қурилган. Жума намозлари ҳамда мусулмонларнинг байрамлари пайтида Макао мусулмонлари ибодат қилиш ва муҳтожларга эҳсон қилиш учун ушбу масжидга тўпланишади.


 

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

98 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

352 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

143 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

579 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

498 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

148 19:05 24.05.2022
« Орқага