Ҳар қандай ғалаба, ҳатто кичик бўлса ҳам янги масалаларни олиб чиқади. Нетаняхунинг сайловларда мағлуб бўлишини кутаётган фаластинликлар Иордания кўмаги тўғрисида саволни кун тартибига қўйишди.
Гап шундаки, Иордания расмий равишда Ал-Ақсо ҳимоячиси мақомига эга, аммо амалда бу мақом ҳақиқатга унчалик тўғри келмаяпти. Кўплаб фаластинликлар араб қўшнисидан ёрдам кутаётгани йўқ, улар ўзлари ҳаракат қилишлари кераклигига амин бўлишган.
Иорданияни Ҳошимийлар сулоласи бошқаради, бу бизнинг севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бевосита авлодлари. 1967 йилгача Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи Иордания назорати остида бўлган, аммо Олти кунлик урушдан кейин у Исроил томонидан босиб олинган.
Иордания камида бир миллион фаластинлик қочқинни қабул қилган, аммо сўнгги йилларда Фаластин-Исроил муаммосини ҳал этишда, асосан ўзининг молиявий аҳволи сабабли ёрдам беришда суст ҳаракат қилмоқда.