Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластин – Исроил можароси: АҚШ воситачилик қилишга киришди

2245

Кеча, 14 май куни кечқурун америкалик юқори мартабали дипломат Хейди Амр Тель-Авивга келди. Deutsche Welle хабарида айтилишича, у Фаластин ва Исроил вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Исроил томони ХАМАС Ғазодан туриб отган ракеталар 8 кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди. Бир ракета Ашдод шаҳри портидаги ёқилғи резервуарига келиб тушган ва оқибатда кучли ёнғин келиб чиққан.

Исроил Ғазони тинимсиз бомбардимон қилишда давом этмоқда. Ижтимоий объектлар, турар жойлар вайронага айланяпти. “Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 139 киши ҳалок бўлди, улардан 39 нафари болалардир. Бундан ташқари, 950 киши турли даражада яраланган.

Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазодаги лагерларда яшайдиган қочқинлар ҳам ҳалок бўлмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин бош вазири Исроилни истилони тўхтатишга чақирди

352 09:00 15.06.2021

Ғазолик 1 миллион бола кўмакка муҳтож

202 11:20 12.06.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1784 09:35 12.06.2021

Марокашда норозилик сифатида Исроил элчиси борган жойлар тозаланди

771 19:00 10.06.2021

Фейсбук Фаластин ҳақидаги постларнинг ўчишини «техник носозлик»ка йўйди

678 21:00 07.06.2021

Фаластинлик фаоллар озод бўлди

541 13:35 07.06.2021
« Орқага