Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластин президенти Рим папаси билан учрашди

1071

Рим папаси Франциск Исроил – Фаластин можаросини “икки давлат” тамойили асосида ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда у Ватиканда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашув чоғида айтиб ўтган.

Ватикан матбуот хизмати хабарига кўра, Аббос ва Рим папаси халқаро ҳамжамиятнинг фаол кўмагида “икки давлат” тамойилига асосланган келишувга эришиш учун Фаластин ва Исроил ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, улар “Қуддус низо эмас, балки бирдамлик маскани сифатида ҳамма томонидан тан олиниши, у барча иброҳимий динлар учун муқаддас шаҳар мақомини, ўзига хослиги ва умуминсоний қийматини сақлаб қолиши кераклигини” қайд этди. 

Ҳар икки етакчи “тинчлик учун саъй-ҳаракатларни зудлик билан амалга ошириш, қурол ишлатишдан қочиш ҳамда экстремизм ва фундаментализмнинг барча шаклларига қарши курашиш зарурлиги” борасида ҳамфикр эканлигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ “айбдор” ўқни Фаластинга қайтариб берди

1819 13:10 04.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

274 11:45 02.07.2022

Исроил кучлари 20 нафар фаластинликни қўлга олди, уч ўсмир яраланган

255 18:15 27.06.2022

БМТ Бош котиби: “Ўзингизни фаластинликлар ўрнига қўйиб кўринг-чи!”

520 13:27 25.06.2022

БМТ фаластинлик журналистнинг Исроил аскарлари ўлдирганини тасдиқлади

262 09:55 25.06.2022

Фаластинлик журналист Абу Аклени Исроил аскари ўлдирганми? 

376 18:45 22.06.2022
« Орқага