Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинда Ал-Жазира мухбири отиб ўлдирилди

731

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, чоршанба куни эрталаб ишғол қилинган Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида исроилликларнинг рейдини ёритаётган Ал-Жазира журналисти отиб ўлдирилган.
Унда айтилишича, телерадиокомпаниянинг араб тилидаги каналининг фаластинлик таниқли мухбири Ширин Абу Аклега ўқ отилган ва у кўп ўтмай вафот этган. Қуддуснинг “Ал-Қудс” газетасида ишлайдиган яна бир фаластинлик журналист яраланган, аммо аҳволи барқарор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистлар Исроил томонидан ўққа тутилганини айтмоқда. Воқеа акс этган видеотасвирларда Абу Акленинг “Press” сўзи аниқ ёзилган кўк рангли кўйлакда бўлгани кўрсатилган.

Исроил ҳарбийлари, Жениндаги амалиёт чоғида кучларининг отишмага дучор бўлганини ва улар жавоб ўқ узганини иддао қилган. Ҳарбийлар “воқеа бўйича текширув ўтказаётгани ва журналистларнинг фаластинлик жангарилар томонидан ўлдирилгани эҳтимолини ўрганаётганини” айтган.

1967 йилги Яқин Шарқ уруши пайтида Исроил Ғарбий Соҳилни эгаллаб олган ва фаластинликлар бу ҳудуд уларнинг келажакдаги давлатларининг асосий қисмига айланишини хоҳлайди. 3 миллионга яқин фаластинликлар Исроил ҳарбийлари ҳукмронлиги остидаги ҳудудларда яшайди. Исроил Ғарбий Соҳилда 130 дан ортиқ аҳоли пунктлари қурди, уларда тўлиқ Исроил фуқаролигига эга бўлган деярли 500 000 яҳудий кўчманчилар истиқомат қилади.

Исроилликлар узоқ вақтдан бери Ал-Жазира хабарларини танқид қилиб келади, бироқ расмийлар одатда журналистларига эркин ишлашга рухсат беришади. Ал-Жазира телеканалининг яна бир мухбири Гивара Будейри ўтган йили Қуддусдаги норозилик намойиши чоғида қисқа муддатга ҳибсга олинган ва полиция томонидан зўравонлик ишлатилиб, қўли синганидан сўнг даволанган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

401 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

676 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

149 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

244 21:00 01.07.2022

Хотира

271 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

239 20:00 01.07.2022
« Орқага