Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинлик деҳқон даладан жудаям нодир топилмани топди

1160

Ғазонинг марказий қисмидаги Ал-Бурайж қочқинлар лагери яқинида деҳқончилик қилаётган Сулаймон ан-Набаҳин даладаги дарахтларнинг нобуд бўлиш сабабларини ўрганаётиб, чуқурликда мозаикалар борлигини кўриб қолди. Бу ҳақда у Онадўли ахборот агентлиги мухбирига айтиб берди.

Тарихий мозаикаларни топганидан ҳайратда қолганини ифода этган Набаҳин "Ғоз, ўрдак, тулки ва қуён каби турли ҳайвонларнинг расмларини ўз ичига олган мозаикаларни аниқлаш учун ҳудудда кенг қамровли қазишмалар олиб бордик" деди у.   

Набаҳин бу мозаикаларнинг "Фаластинга тегишли мерос" эканлигини билиб, воқеани Туризм ва тарихий асарлар вазирлигига хабар қилди. 

Фаластин Туризм ва Обидалар вазирлиги томонидан берилган баёнотда, Византия давридаги мозаикаларнинг "даврнинг ижтимоий ҳаётини акс эттиргани" таъкидланди. 

Вилоятда олиб борилган қазишмаларда ҳайвон тимсоллари туширилган мозаикалар, сопол идишлар, пиёла ва шишалар билан бир қаторда геометрик шаклдаги мозаикалар ва меъморий қолдиқлар ҳам топилгани қайд этилди.

Фаластинлик деҳқонга тарихий асарлар билан танишгани ва "ватанпарварлик туйғуси билан ҳаракат қилгани ва расмийларни хабардор қилгани" учун миннатдорчилик билдирилди. Вазирлик баёнотида "топилмаларда турли даврларга оид тарихий ва маданий қадриятларни акс этгани ва уни очиб бериш" мақсад қилингани айтилади. Ғазо ва Франция археология мактаби мутахассислари бу топилма устида иш бошлайди, дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

241 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

701 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

629 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

529 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

253 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

224 16:30 01.12.2022
« Орқага