Юзлаб фаластинлик маҳбус 140 кунлик очликдан кейин Исроил судларида бўладиган тингловларни бойкот қиляпти, дея хабар бермоқда The New Arab нашри.
Уларнинг барига маъмурий қамоқ чораси қўлланган бўлиб, маҳбуслар мазкур чорага норозилик билдирмоқда. Исроил маъмурий қамоқ чораси қўлланган фаластинликларни ҳеч қандай айблов эълон қилмаган ҳолда олти ойгача ушлаб туриши, бу муддат яна узайтирилиши мумкин.
Фаластин маҳбуслар жамияти маълумотига кўра, Исроил турмаларида маъмурий қамоққа кўра ушлаб турилган беш юз фаластинлик бойкотга қўшилди. Уларнинг орасида тўрт нафар вояга етмаганлар ва бир нафар аёл ҳам бор.
“Суд тингловларини бойкот қилиш орқали фаластинлик маҳбуслар Исроил ҳарбий суд тизими шунчаки расмиятчилик эканлигини ва айниқса маъмурий қамоқ чораси билан ушлаб турилганлар учун ҳимоя йўқлигини кўрсатишмоқчи”, – дейди Фаластин маҳбуслар жамияти матбуот котиби Амани Сарана.