Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлиги (ФҚКА) 2022 йилдаги операциялари учун 1,6 миллиард доллар сўрамоқда.
Бу маблағ Ғазо сектори, Ғарбий соҳил, Сурия ва Ливанда яшовчи миллионлаб фаластинликларга ёрдам кўрсатиш учун зарур.
Агентлик раҳбари Филипп Лаззарини ФҚКА бюджетидаги сурункали тақчиллик миллионлаб одамнинг фаровонлигига таҳдид эканлигини эслатди. Бугунги кунда COVID-19 пандемияси вазиятни янада мураккаблаштирмоқда: инфекция нафақат инсон саломатлигига доимий хавф туғдиряпти, балки иқтисодий муаммоларни ҳам кучайтиряпти.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтда 2,3 миллион фаластинлик қочқин қашшоқликда яшайди. Ғазо, Сурия ва Ливандаги кўплаб фаластинликлар кўчиб кетишни ва минтақадан ташқарига жойлашишни орзу қилади.
2022 йилги бюджетда қочқинлар лагерларини капитал таъмирлаш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, озиқ-овқат ва молиявий ёрдам кўрсатиш кабилар кўзда тутилган.