Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинликлар ўлдириляпти, уйлари бузиляпти – Исроил ташкилоти

1318

2021 йилда Исроил хавфсизлик кучлари 313 нафар фаластинликни, жумладан, 71 нафар вояга етмаганларни ўлдирган. Бу ҳақда Исроилнинг B'Tselem инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилган.

Қайд этилишича, май ойида Ғазо секторида юз берган тўқнашувлар чоғида исроиллик ҳарбийлар 232 нафар фаластинликни, жумладан, 54 нафар бола ва 38 нафар аёлни ўлдирган.

Ўтган йили Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусда 295 та уй бузиб ташланганидан кейин 895 нафар фаластинлик бошпанасиз қолди, бу 2016 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Биргина Шарқий Қуддусда 160 та бино вайрон қилинган, улардан 96 таси турар жой бинолари эди.

Йил давомида Исроил ҳукумати томонидан 548 та нотурар жойлар, жумладан, омборлар, қишлоқ хўжалиги бинолари, корхоналар ва жамоат объектлари бузиб ташланди.

B'Tselem ташкилотининг таъкидлашича, бу бузишлар Исроил даъво қилганидек “юридик амалиёт” эмас ва Исроил расмийларининг рухсатисиз қурилиш қилаётган фаластинликлар “жиноятчи” эмас. “Исроилнинг апартеид режими Ғарбий соҳилнинг кенг ҳудудларида, жумладан, Шарқий Қуддусда фаластинликларнинг деярли барча қурилиш ишларига тўсқинлик қилмоқда, айни пайтда яҳудийлар учун улкан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу сиёсат фаластинликларга бошпана қуриш учун рухсатсиз қурилиш қилишдан бошқа чора қолдирмайди. Бунга жавобан Исроил расмийлари бузиб ташлашга буйруқ бермоқда. Буйруқ бажарилсин ёки бажарилмасин, бу ҳолат фаластинликларни келажак борасида доимий мавҳумликка маҳкум қилмоқда”, – дея тушунтирди ташкилот.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

99 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

352 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

143 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

579 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

499 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

148 19:05 24.05.2022
« Орқага