Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинликларнинг қанча уйи бузиб ташлангани маълум қилинди

446

Исроил кучлари Фаластин ҳудудлари босиб олинган 1967 йилдан бери фаластинликларга тегишли 11 900 та уйни бузиб ташлаган ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусдан 73 минг аҳолини кўчишга мажбурлаган. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, ушбу маълумотни Фаластиннинг “Ҳудудий тадқиқотлар маркази” номли нодавлат ташкилоти тарқатди. 

Ташкилот тайёрлаган ҳисоботда Шарқий Қуддусда фаластинликларнинг 7400 та уйи бузиб ташлангани ва у ердан 47 220 киши кўчириб юборилгани айтилган. 

“Исроил 1967 йилда босиб олган Ғарбий соҳилда эса яҳудийлар учун ноқонуний равишда қурилган 250 дан зиёд мавзе бор. Ҳудудда 400 мингдан ортиқ яҳудий яшайди ва улар фаластинликларнинг ҳаётини янада қийинлаштиряпти”, – дейилади ҳисоботда. 

Халқаро ҳуқуққа кўра, Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида яҳудийлар учун турар жойлар қуриш мумкин эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

108 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

369 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

367 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

624 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

344 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

184 19:00 30.11.2021
« Орқага