Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фарғонада президентга ҳоким ҳайдовчиси ва мактаб “замдиректори” ҳунарманд шогирд сифатида таништирилди 

2608

Вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган шов-шувли хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи давомида Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлганида олинган суратда давлат раҳбарининг орқасида ўймакор шогирд либосида туман ҳокимининг ҳайдовчиси турганлиги ҳамда президент билан мулоқот қилган яна бир уста тумандаги 21-мактаб директори ўринбосари экани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам, расмда кўзга ташланган шахс Фурқат туман ҳокимининг ҳайдовчиси Илҳом Аҳмаджонов бўлиб, у Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг шогирдларидан. У “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида шогирд сифатида фаолият кўрсатган.

“Илҳом Аҳмаджонов аввалдан ўзида ўймакорликка, дурадгорликка қизиқиш борлиги сабаб, туманга келгач, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида миллий ёғоч ўймакорлиги санъати ўрганиш имконияти мавжудлигидан фойдаланиб, шогирд сифатида ҳунар сирларини ўргана бошлаган. Кечаги ташрифда ҳам корхонада доимий фаолият олиб бораётган усталардан ташқари Ҳунармандлар мактабининг қатор ўрганувчилари ҳам бўлишганини эътиборга олганда, Илҳом Аҳмаджоновнинг ҳам улар қаторида у ерда бўлиши табиий ҳолатдир”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, давлат раҳбари билан мулоқот қилган Илҳомжон Сулаймонов, фаолияти давомида мактабда меҳнат фанидан ўқитувчи бўлган, ўқувчиларга дурадгорлик ва ўймакорлик бўйича сабоқ берган.

Ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосар бўлиб ишлаб келади. Узоқ йиллардан бери амалий ўймакорлик билан шуғулланади, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида тушдан кейин уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди. 10 нафар шогирд бириктирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

125 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

316 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

178 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

596 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

129 09:40 20.05.2022

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

334 08:56 20.05.2022
« Орқага