Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Фаросати акасини қутқариб қолди

1501

Волий  Ибн Зиёд хаворижлардан бирига: 

- Акангни топиб келтирасан. Бўлмасам, бўйнингни узаман,  - деди. 

У: 

- Агар, бундай қилмасликка Мўминлар амиридан хат келтирсам, мени қўйиб юборасизми?  - деди. 

- Ҳа. 

- Бордию, агар оламлар Роббидан ҳужжат келтирсам ва унга Мусо ва Иброҳим алайҳимассаломни гувоҳ қилсам йўлим очиқ бўладими?

- Агар шундай қилсанг, йўлинг очиқ. 

- Унда эшитинг,  Аллоҳ таолонинг каломида бундай марҳамат қилинган:

«Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими? Ва вафо қилган Иброҳимнинг? Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас».

[Нажм сураси, 36-37-38-оятлар].

(Яъни, биров учун бошқа биров жавобгар бўлмас) 

Шунда  Ибн Зиёд қўриқчи аскарларига: 

- Уни қўйиб  юборинглар. Бу инсон ўлимдан озод бўлишга лойиқ ҳужжат келтириб бўлди,  -  деди.

"Ал-Бариқа шарҳ ат-Ториқа". 

Абу Саъид Ходимий раҳимаҳуллоҳ 

Мўмин фаросатли бўлади. Баъзан шундайин вазиятлар бўладики, биргина ақлли ва самоҳатли жавоб, бир неча инсоннинг ҳаётини сақлаб қолади. Ва баъзида эса, биргина аҳмоқона сўз, кўплаб инсонлар ҳаётига тажовуз билан тугайди. 

Тавфиқ  -  Аллоҳдандир! 

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: фаросат асосида ҳукм чиқариш

901 21:05 04.03.2022

“...Қанийди, адашган бўлганимда!”

2180 09:25 09.09.2020

Ҳукумат позициясини аниқлаб олиши керак!

1920 11:00 04.05.2020

Фаросатнинг борлиги ҳам неъмат

2365 13:30 27.03.2020

Илм бошқа, фаросат бошқа...

3909 09:00 07.03.2020
« Орқага