Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Фаросатнинг борлиги ҳам неъмат

2317

Умар ал-Варроқ айтади:

"Бир куни шоир Кулсум ибн Амр ал-Аттобийни кўриб қолдим. Шом дарвозаси олдида йўлда нон еб ўтирган экан. Мен унга:

- Ҳолингга вой! Инсонлардан уялмайсанми?!- дедим.

У деди:

- Агар бир жойда бир тўда ҳўкизлар бўлса, уларнинг олдида нон ейишдан уялармидинг?!

Мен:

- Йўқ, дедим.

У деди:

- Энди сабр қилиб тур. Мен сенга уларнинг ҳўкизлигини исбот қилиб бераман.

Сўнг Аттобий инсонларга ваъз айтиб, қиссалар айтиб дуо қила бошлади. Унинг атрофида кўп инсонлар жамланди. У инсонларга қараб деди:

- Бизга бир неча йўллар билан ривоят қилинишича, кимнинг тили бурнининг учига етса дўзахга кирмайди.

Шунда кишилар тилларини бурунларининг учига етказишга ҳаракат қила бошлашди.

Шунда Аттобий менга:

- Мана, мен сенга уларни ҳўкиз демаганмидим, деди.

    Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: фаросат асосида ҳукм чиқариш

841 21:05 04.03.2022

“...Қанийди, адашган бўлганимда!”

2057 09:25 09.09.2020

Фаросати акасини қутқариб қолди

1455 08:55 30.06.2020

Ҳукумат позициясини аниқлаб олиши керак!

1869 11:00 04.05.2020

Илм бошқа, фаросат бошқа...

3810 09:00 07.03.2020
« Орқага