Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фейсбук Фаластин ҳақидаги постларнинг ўчишини «техник носозлик»ка йўйди

1247

Фейсбукнинг канадалик фойдаланувчилари Фаластиндаги охирги зўравонликлар ҳақидаги постлари йўқолиб қолгани ва ўчирилганидан шикоят қилгандан сўнг ижтимоий тармоқ маъмурияти мазкур ҳолат «техник носозлик» туфайли юзага келганини маълум қилди.

Компания ушбу ноқулайлик учун фойдаланувчилардан узр сўради.

«Дунё бўйлаб воқеаларга таъсир кўрсатадиган бу хато ҳеч қачон юз бермаслиги керак эди. Муҳим воқеаларга эътибор қарата олмадик деб ҳис қилган ва овозлари биз томонимиздан қасддан ўчирилди деб ўйлаган ҳар кимдан узр сўраймиз. Бундай ниятимиз йўқ эди. Биз муайян жамоа ёки уларни нуқтаи назарларини чеклашни хоҳламаймиз. Сиёсатимиз ҳар кимга сўз эркинлигини бериш учун ишлаб чиқилган ва ушбу сиёсатни ҳаммага бирдек қўллаймиз», – дейилади Фейсбукнинг баёнотида.

«Техник носозлик» исроилпараст нашрлар ва Яқин Шарқ бўйича бошқа контентларга таъсир кўрсатгани тўғрисида маълумот йўқ.
CBC телеканали мухбири билан суҳбатда Фаластин тарафдорлари ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги постлари йўқолгани ва Фейсбук сўнгги зўравонликлар акс этган контентларни тўсиб қўйганини даъво қилишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Онлайн қимор уруши: қурбонлар кўпаймоқда 

645 14:11 22.11.2021

Facebook кейинги ҳафтада ўз номини ўзгартиради

1780 10:11 20.10.2021

Facebook, Instagram ва WhatsApp ўчиб қолишининг сабаблари маълум бўлди

2665 14:18 05.10.2021

Facebook роҳинжа қатағонига оид ёзувларни яширгани айтилмоқда

651 09:30 24.09.2021

“Фейсбук исломофоб постларни ўчирмаяпти”

1372 09:30 10.04.2021
« Орқага