Финляндия парламенти НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатга 184 нафар депутат овоз берди, 7 нафари қарши чиқди. Мажлисда парламентнинг яна етти нафар вакили қатнашмади, бир киши бетараф қолди.
Финляндиянинг аъзолиги Туркия ва Венгрия томонидан маъқулланса, мамлакат НАТОга аъзо бўлади. Альянснинг бошқа барча мамлакатлари аллақачон бу қарорни қўллаб-қувватлаган.
2022 йил 29 июнь куни НАТО давлатлари аввалроқ бетарафликдан воз кечган ва Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан НАТОга аъзо бўлишга қарор қилган Финляндия ва Швецияни альянсга аъзо бўлишга расман таклиф қилишга қарор қилди.
Мудофаа иттифоқига аъзо 30 та давлатнинг барчаси НАТОга икки янги аъзони қабул қилиш ҳақидаги келишувни маъқуллаши керак. Тегишли қарор аллақачон 28 давлат томонидан қабул қилинган. Дастлаб Туркия Швеция ва Финляндиянинг альянсга кириши бўйича музокараларга тўсқинлик қилди. Бироқ кейинроқ Туркия, Швеция ва Финляндия ташкилотга қўшилиш жараёнини очган хавфсизлик шартномасини туздилар.
Анқаранинг Альянсдаги потенциал ҳамкорларига қўйган саволлари орасида уларнинг террорчи гуруҳ саналган Курдистон Ишчилар партиясини қўллаб-қувватланиши ҳам бор эди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг келишув доирасида Анқара Швеция ва Финляндиядан Истанбул томонидан терроризмда айбланган муҳожирларни Туркияга экстрадиция қилиш ваъдасини олганини маълум қилди.