Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Финляндия: Россиядан келган муҳожирлар сони рекорд миқдорга етди

1212

Ўтган йили Россиядан Финляндияга келган муҳожирлар сони СССР парчаланганидан кейин 30 йилдан ортиқ вақт давомида рекорд кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда CNN Финляндия статистика бошқармасига таяниб.

Сўнгги маълумотларга кўра, 2022 йилда Россиядан Финляндияга 6003 киши кўчиб ўтган. Маълумот учун: 1990 йилда Совет Иттифоқидан Финляндияга 1958 киши, 1991 йилда 5515 киши кўчиб келган эди.

“Совет Иттифоқи парчаланганидан кейинги йилларда, яъни 1992-1995 йилларда Россиядан ҳар йили тахминан 1700-2600 киши кўчиб келган”, дейилади ҳисоботда. 2021-йилгача Россиядан эмиграция йилига 3100 дан паст даражада қолган.

Шунингдек, Финляндия Статистика департаменти таъкидлашича, "2022 йилда Финляндияда рекорд даражадаги иммиграция қайд этилган - 49 998 киши", ундан олдинги йилларда бу қиймат 29000 дан 36000 гача бўлган. Қайд этилишича, бу рақамлар Финляндияда вақтинчалик ҳимоя остида бўлган украиналиклар ва бошпана изловчиларни ўз ичига олмайди.

4 апрел куни расман НАТОга аъзо бўлган Финляндия Россия Федерацияси билан чегарада девор қуришни режалаштирмоқда. Ишлар 2023 йил охирида бошланади, қурилиш ишлари эса 2026 йилда якунланиши режалаштирилган.

Ўтган сентябр ойидан бери Финляндия россияликларнинг кунлик виза аризалари сонини икки баравар – 1000 тадан 500 тагача камайтирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

198 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

320 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2898 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3437 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1661 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1895 15:03 28.05.2023
« Орқага