Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Флорида губернатори АҚШ президентлигига номзодини қўйди

1058

Флорида губернатори Рон Десантис АҚШ Федерал сайлов комиссиясига 2024 йилги президентлик сайловлари учун номзодлик билдиришномасини топширди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Агентлик маълумотларига кўра, губернатор ўзининг пойгага қўшилиши ҳақида бизнесмен Илон Маск билан Twitter Spaces платформасида жонли эфирда расман эълон қилади.

44 ёшли Рон Десантиснинг АҚШ Республикачилар партиясидаги обрўси тобора кўтарилиб бормоқда. 2015 йилдан 2018 йилгача у Вакиллар палатасининг аъзоси, кейинроқ Флорида губернатори бўлган. 2022 йилда Десантис губернатор сифатида бир қатор қонунларни, жумладан, абортларни чеклаш, қурол олиб юришни осонлаштириш ва трансгендерлик операцияларини тақиқловчи қонунларни имзолаган. Сайловда у деярли 20% кўп овоз билан иккинчи муддатга қайта сайланди.

Яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида Десантис собиқ президент Доналд Трамп билан Республикачилар партиясидан номзодлик учун курашади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

259 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2800 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3352 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1646 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1891 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1615 12:50 28.05.2023
« Орқага