Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фожиа ва ҳамдардлик

7070

Бугун Озарбайжоннинг Келбежар туманида республика Мудофаа вазирлигига қарашли автомобиль арман қўпорувчилари томонидан ўрнатиб кетилган танкка қарши минада портлаб кетди.

AzTV раиси Ровшан Мамедов томонидан берилган хабарга қараганда, ушбу фожиа оқибатида AzTV ва АзерТадж журналистлари Сирадж Абишов (1989 й.т.) билан Магеррам Ибрагимов (1982 й. т.) хизмат мажбуриятларини адо этаётиб, ҳалок бўлишди, АzTV режиссёри Эмин Маммедов, автомобиль ҳайдовчиси ва йўл кўрсатиб борган маҳаллий киши оғир яраланишди.

Олинган маълумотларга қараганда, мазкур йўл Озарбайжон сапёрлари томонидан минадан муқаддам тозаланган ва афтидан, Арманистоннинг махсус бўлинмаларига қарашли бўлиб, Озарбайжон ҳудудига сингиб кирган истихборот-қўпориш гуруҳи яна миналаштириб кетган кўринади.

Арманистоннинг ўтган ҳафта давомида Озарбайжон ҳудудида амалга оширган қўпорувчилик фаолияти Azon.uz сайтида кеча эълон қилинган таҳлилий мақолада ёритиб ўтилди.

Минг афсуски, Арманистон чиндан ҳам террорсиз яшай олмайдиган, бундай фаолиятни одатий ҳолдай кўриб бораётган, жиноят ташкилотчилари эса "муваффақиятли" амалга оширилган ўз террористик ҳаракатларидан ҳузур қиладиган давлатга айланиб бормоқда.

Azon.uz ахборот-таҳлилий портали журналистлари марҳум ҳамкасбларининг оила аъзолари ва ёру-биродарларига ўз ҳамдардлигини изҳор этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озарбайжонда ливанлик ёлланма жангчи узоқ йилга қамалди 

453 16:50 14.06.2021

Пашинян: «Бокуга миналар хариталарининг озгина қисми берилди»

1173 20:24 13.06.2021

Озарбайжон арманларни қайтариш масаласини муҳокама қилишга тайёр

600 13:05 31.05.2021

Azon.uz мухбирининг озарбайжонлик олим билан суҳбати

882 15:30 30.05.2021

Озарбайжон чегарани бузган арман аскарларини асир олди

865 15:26 27.05.2021
« Орқага