Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“Фотиҳа” ва “Ихлос”нинг фазилатлари

2008

Қуръони каримнинг ҳар қандай сурасини тиловат қилиш савобли ишдир. Шундай бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи сураларнинг фазилати ҳақида алоҳида айтиб ўтганлар. Ҳажми кичикроқ суралар орасида энг фазилатлилари бу - “Фотиҳа” ва “Ихлос” дир.

Кўплаб ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ихлос” сурасини Қуръони каримнинг учдан бирга баробар, деб айтганлар.

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Тўпланинглар, сизларнинг олдингизда Қуръони каримнинг учдан бирини тиловат қилиб бераман”, дедилар. Тўплангани тўпланди.

Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уйларидан) чиқиб, “Қул ҳувал-лоҳу аҳад”ни ўқиб, яна (ичкарига) кириб кетдилар. Шунда, баъзиларимиз бир-бирига: “Ўйлашимча, бу осмондан келган хабар. Бас, ўша У зотни (уйларига) киргазди”, дедилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (ташқарига) чиқиб: “Мен сизларга: “Қуръони каримнинг учдан бирини ўқиб бераман”, деган эдим. Ёдда тутингларки! У (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенгдир”, дедилар”. 

(Имом Муслим ва Термизий ривояти)

Ҳазрати Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бир куни саҳобаларига): “Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини тиловат қила оладими?” деганларида, саҳобалар: “Қандай қилиб (бир кечада) Қуръоннинг учдан бирини тиловат қилиш мумкин?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қул-ҳува-л-лоҳу аҳад” Қуръоннинг учдан бирига тенгдир”, дедилар”. 
(Имом Муслим ривояти)

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қалбни Қуръон билан тўлдиринг!

668 12:05 13.06.2021

«Мотуридия таълимоти ва замонавийлик» мавзусига бағишланган халқаро тадбир ўтказилади

258 07:55 13.06.2021

Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди

381 16:00 12.06.2021

Устоз Алижон қори: «Қуръон таълими бошланади деган хушхабарлар билан келдик»

1854 17:30 10.06.2021

Хушхабар: Қуръон курслари очилиши режалаштирилмоқда

6186 20:55 09.06.2021

Саудия масжидларида овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш чекланди

2449 10:40 25.05.2021
« Орқага