Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: черковдаги педофилия қурбонлари сони эълон қилинди

1890

Франция католик черковларида жинсий зўравонлик ҳолатларини ўрганган мустақил комиссия хулосасига кўра, черковларда охирги етмиш йил ичида 216 мингга яқин болалар ва ўсмирлар ана шундай жирканч жиноятнинг қурбони бўлган.

Таркибида ҳуқуқшунослар, шифокорлар, тарихчилар ва диншунослардан иборат комиссиянинг ҳисоботи бугун эълон қилинди. Жинсий зўравонликлар руҳонийлар, роҳиблар ва черковга алоқадор бошқа кишилар томонидан амалга оширилган. Жиноятлардан учдан икки қисмига айнан руҳонийлар айбдор деб ҳисобланмоқда. Комиссияга кўра, жинсий зўравонликларга тахминан 2900-3200 киши қўл урган.

Комиссия раиси Жан-Марк Совенинг айтишича, агар католик черкови ташкил этган ва бошқарган муассасалардаги жиноятлар ҳам эътиборга олинса, педофилия қурбонларнинг сони 330 мингга етиши мумкин.

Мустақил комиссия ушбу ҳисобот устида 2,5 йил иш олиб борди. Черков, суд ва полиция архивлари, ОАВ хабарлари ўрганиб чиқилди. Шунингдек, қурбонлар билан суҳбатлар ўтказилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирмоқда

173 12:00 27.09.2022

Озарбайжон Францияга норозилик нотасини топширди

489 17:55 19.09.2022

Путин ва Макрон Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

325 11:55 12.09.2022

Француз денгизчилари икки юзга яқин муҳожирни қутқариб қолди 

257 10:45 05.09.2022

Макроннинг Жазоирга ташрифи: колониал ўтмиш ва газ

651 11:41 26.08.2022

Француз аёл муслима дугонаси сабабли Исломни қабул қилди

905 13:00 22.08.2022
« Орқага