Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция ҳарбий самолётларининг Жазоир осмонидан ўтиши тақиқланди

1615

Жазоир ўз осмонидан Францияга тегишли ҳарбий самолётларнинг учиб ўтишини тақиқлаб қўйди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг бирданига ёмонлашишига Франция президенти Эммануэл Макроннинг ўтган пайшанба кунги сўзлари сабаб бўлди. У Жазоирнинг озодлиги учун курашганларга қарши жанг қилганларнинг авлодлари билан учрашувда Жазоир тарихини тўлиқ қайтадан ёзиш кераклигини айтган. Макроннинг фикрича, Жазоирнинг тарихи ҳақиқатга эмас, Францияга нафратга асосланган. 

Франциянинг собиқ мустамлакаси бўлмиш Жазоир Макроннинг бу сўзларини мамлакатнинг ички ишларига аралашиш деб баҳолади ва Париждаги элчисини маслаҳатлашиш учун чақириб олди. 

Шанба куни Жазоир президенти девонхонаси Франция президентининг баёноти қаттиқ танқид қилинган баёнотни тарқатди. Унда Макроннинг сўзлари ватан озодлиги учун курашган 5,6 миллиондан зиёд жазоирликнинг хотирасига ҳужум дея баҳоланиб, Франциянинг Жазоирдаги жиноятлари сон-саноқсиз эканилиги ва геноцид таърифига мос келиши таъкидланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

220 09:10 06.12.2021

Франция қирувчи самолётлар бўйича энг йирик шартномани БАА билан тузди

658 07:10 05.12.2021

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

346 16:12 30.11.2021

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

406 11:00 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1436 10:05 26.11.2021

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

537 08:05 21.11.2021
« Орқага