Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Франция исломи» — Франция мусулмонларини бошқариш воситасими?

2362

«Францияда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан жирканч ва куфрга тўла карикатураларни нашр этишдан бошқа иш йўқ. “Charlie Hebdo” сатирик журнали томонидан нашр этилган шармандали карикатуралар Франция Президенти Эммануэл Макроннинг буйруғига биноан ҳукумат биноларида намойиш этилди!» —деб ёзади Юсуф Каплан.

Бу “шунчаки карикатура” эмиш! Аслида, Франциянинг хатти-ҳаракатларининг ўзи карикатура! Сиз пайғамбарни жирканч ва нафратомуз йўл билан ҳақорат қиласиз-да, бу ҳам етарли бўлмагандек, ушбу карикатураларни ҳукумат биноларининг олд томонига осиб қўясиз! Яна сиз мамлакат ичкарисида адоват, нафрат, ксенофобия, исломофобия, ирқчилик уруғини экаяпсиз ва бундан ҳеч қандай зарар кўрмаймиз, деб ўйлаяпсиз, чунки бундан ўзингизнинг мусулмон фуқароларингиз ўзларини қанчалар ноқулай ҳис қилишаётганини ҳеч қачон сезмайсиз.

“Франция исломи” - Франция мусулмонларини бошқариш воситасими?

Сиз дунёда инсон ҳуқуқларини муқаддаслаштирган инқилобни “эркинлик, тенглик, биродарлик” шиорлари остида бажара олганингиз билан бутун дунё олдида хурсандчилик қиляпсиз, лекин сиз бу билан ирқчиликнинг энг жирканч кўринишларини ривожлантиряпсиз! Сиз ғазаб ва нафратнинг энг жирканч уруғларини экаяпсиз! Гитлер нацизми ва Холокост ҳақида ҳаммадан кўп гапирган зиёлилар мамлакатингиздан чиққанликларига қарамай, Европада яҳудийларнинг геноцидидан кўп ҳам фарқ қилмайдиган, қатағон ва мусулмонларни қатл этилишига олиб келадиган нафратомуз исломофобия ва туркларга нисбатан нафратни қайта тиклаяпсиз!

Биринчидан, Франция давлати оз сонли мусулмонларни ваҳимага солиш ва босим қилиш орқали бемаъни ҳаракатларга ундаш учун ниҳоятда ваҳшиёна ва жирканч усулдан фойдаланмоқда! Шубҳасиз, сир эмаслиги аниқ бўлган бу ўйин шунчалик жирканчки, лом-мим деёлмай қоласан киши: мусулмонларни қанчалар шафқатсиз эканликларини кўрсатадиган қотилликларга ундаш! Аниқроғи, гап айрим ёлланма қотиллар ёрдамида шафқатсиз қотилликларни содир этиш ёки ҳатто баъзи бир бегуноҳ одамларни сўйиб ташлаш ҳақида кетмоқда!

Самори – француз мустамлакачилигига қаршилик кўрсатган Вассулу Ислом империясининг асосчиси.
Франция террористик давлат сифатида тан олиниши учун қонли тарихида етарлича қоронғу боблар бор!

Биз бу ерда ўз тарихида даҳшатли даврни бошдан кечирган, инқилобдан сўнг ўн минглаб одамлар дарҳол гильотинага ҳукм қилинган мамлакат ҳақида гаплашяпмиз!
Франция – улар “террор даври” деб атайдиган ва Франция инқилобидан кейин дарҳол бошланган, ўзининг давлат террор брендини ишлаб чиқарган мамлакатдир!
Франция томонидан Жазоир, Тунис ва Марокашда амалга оширилган геноцид, Франция давлати нақадар осонлик билан терроризм йўлини танлашдан тортинмаганини кўрсатади!

Бу ердаги ҳақиқий карикатура - Франция давлатининг зўравон табиати!
Француз террористик давлати Европада Исломга қарши бўлган кайфиятни тиклади!

Секуляр варварлик: Францияда Қуръондан баъзи оятларни олиб ташлаш таклиф қилинмоқда.

Франция давлати ўзининг разведка аппарати ёрдамида бирин-кетин суиқасд уюштиради ва: “Францияда террор қайта тирилди ва у терроризмга қарши курашишга таъсир қилади!”, - дейди. Бу гаплар давлат томонидан айтилиши нақадар жирканч! Худди шу мақолани ёзаётганимда оммавий ахборот воситалари менинг берган баҳоим қанчалик тўғри эканлигини кўрсатадиган хабар тарқатди: черковда шафқатсиз қотиллик содир этилди, икки киши ҳалок бўлди ва Франция полицияси буни террористик ҳаракат деб эълон қилди!

Бу карикатура эмас, лекин нима унда ? Бу ҳақиқий карикатура эмасми?

Ушбу иккала карикатура ҳам французларнинг ўзларини ва дунё ҳамжамиятини алдашга хизмат қилади ва юқоридан, давлатнинг энг юқори қатламларидан бошлаб зўравонлик тугунини бошлаб беради!

Ушбу ирқчилик, исломофобия ва туркларга нисбатан душманликни айнан Макроннинг сайловолди манёврлари учун кўтариш – бу одамларни аҳмоқ деб ўйлашдан бошқа нарса эмас!

Францияда ҳижоб тўғрисида янги жанжал.

Хулоса шуки, Европада дин тугаган. Насронийлик деган дин йўқ бўлиб кетган. У фақат кундалик маданият шаклида мавжуд. Европада, нима бўлишига қарамай, секинлашмасдан ўсиб бораётган ва ҳақиқий издошларининг энг катта армиясига эга бўлган дин – бу Исломдир!
Французлар битта тош билан бир нечта қуённи ўлдирмоқчи!

Аввало, улар француз жамияти бирлашиши керак бўлган кураш учун душман пайдо қилиш орқали, ҳатто “сариқ жилетлилар”нинг янги тўлқини бошланишидан олдин олдини олишни истайдилар!

Иккинчидан, Макрон ўзининг асосий рақиби - ирқчи Ле Пенни ортда қолдириб, атрофида француз халқини тўплаб, сайловларда ғалаба сари яна бир қадам ташламоқчи!

Учинчидан, ва энг муҳими, Франция ва бутун Европада яшовчи мусулмонларнинг қитъадан ҳайдалишини таъминлайдиган машъалани ёқиш!

Ғарбдаги исломофоблар ва демократия келажаги.

Францияинг Ислом ва мамлакатдаги мусулмонлар билан урушининг бу каби қабиҳ стратегияси Европада Салиб юришлари пайтида шаклланган Исломга қарши кайфиятни тиклашга хизмат қилади, холос...
Европанинг безорилари, яъни французлар, пандемиядан кейин йирик иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий инқирозлар домига ғарқ бўладиган Европани тиклаш жуда қийин бўлади, деб ўйлашади!

Юсуф Каплан

Муаллиф ҳақида
Юсуф Каплан - туркиялик журналист ва шарҳловчи. Магистр даражасини Шарқий Англия университетида (Буюк Британия) ва докторлик диссертациясини Миддлсекс университетида (Лондон) “Ҳикоя ва афсоналарни айтиб бериш учун восита: телевизор” мавзусидаги диссертацияси ҳимоя қилиш билан олган. Унинг мақола, интервью ва таржималари İlim ve Sanat, Yedi Iklim, Records, Kitap Dergisi, Girişim, Islam и Kadın ve Aile каби журналларда ҳамда кундалик Zaman ва Milli Gazete газеталарида нашр этилган.
Мишел Фуко, Бодриля, Милан Кундера, Умберто Эко ва Жон Бергернинг асарларини туркчага таржима қилган. Бир муддат у Yeni Şafak газетасининг бош муҳаррири бўлган. Кейин 3 йил давомида «Умран» журналини бошқарган. Бугунги кунда Юсуф Каплан Сабаҳаттин Заим университетида (Истанбул) дарс беради ва Yeni Şafak газетаси учун мақолалар ёзади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

597 16:25 17.05.2022

G7 : Украина чегараси ўзгаришини тан олмаймиз

783 15:55 14.05.2022

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

297 09:20 11.05.2022

Дунё қайси томонга қараб кетмоқда?..

1574 10:41 08.05.2022

Франция: президент сайловларида ғолиб аниқланди

1484 08:35 25.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1627 10:06 23.04.2022
« Орқага