Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция католик черкови педофилия қурбонларига товон тўлаш ҳақида ўйлаяпти

1491

Франция католик черкови жинсий зўравонлик қурбонларига товон тўлаш учун кўчмас мулкларини сотишини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Октябрь ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Франция черкови вакиллари етмиш йил давомида 200 мингдан зиёд болани жинсий зўрлаган. Ўтган ҳафта Лурд шаҳрида бўлиб ўтган йиғинда черков бу жиноятлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. 

Йиғиндан кейин тарқатилган баёнотда айтилишича, Француз католик черкови махсус жамғарма ташкил этиб, педофилия қурбонларга товон тўлаш учун кўчмас мулкларини сотувга чиқаради, агар керак бўлса, банкдан кредит олишга ҳам тайёр.

Ҳисоботда француз черкови ўзини ҳимоялаш учун узоқ йиллар давом этган жинсий зўравонлик ҳолатларига “золимларча бепарволик” қилгани таъкидланган. Далиллар ошкор этилганидан кейин папа Франциск бу “уят лаҳзалари” бўлганини айтди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон яна бир индексда юқорилади

39 14:45 30.09.2022

Ироқ Эронга норозилик нотаси юборди

147 14:05 30.09.2022

Икки ҳайит ўртасида тўй қилинмайдими?

244 13:45 30.09.2022

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллудлари

204 12:30 30.09.2022

Зеленский: Босқинчилар ўзи олиб келган фалокатга ўзи гирифтор бўлади

351 12:15 30.09.2022

Қозоғистонда миграция назорати кучайтирилади

142 12:05 30.09.2022
« Орқага