Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: католик черкови педофилия қурбонлари учун маблағ ажратди

761

Франция католик черкови болалик пайтида руҳонийлар томонидан зўрланганларга товон тўлаш учун 20 миллион евро тўпланганини маълум қилди. 

Черков ташкил этган Болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатларга қарши кураш жамғармаси раиси Жиль Вермо-Дерош бу илк қадам эканини ва черков мажбуриятини адо этганини таъкидлади. 

Францияда ўтган йилнинг октябрида эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, католик черковида сўнгги 70 йилда тахминан 216 минг бола зўравонликка учраган. Черковнинг католик мактаблари ўқитувчилари сингари бевосита руҳоний бўлмаган аъзолари ҳам эътиборга олинса, қурбонлар сони 330 мингга яқинлашиши маълум қилинди. 

Дастлабки босқичда педофилия қурбонларига 5 миллион евро тўланади. Черковда жинсий зўравонлик ҳолатлари такрорланишининг олдини олиш учун эса 1 миллион евро сарфланади. 

Товон тўлаш учун 20 миллион евро қандай тўплангани ҳақида батафсил маълумот берилмади. Жиль Вермо-Дерошнинг айтишича, жамғармага энг катта ҳиссани қурбонлардан бири қўшди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

183 15:10 30.09.2022

Макрон Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги музокараларни қайта бошлашга чақирмоқда

182 12:00 27.09.2022

Озарбайжон Францияга норозилик нотасини топширди

496 17:55 19.09.2022

Путин ва Макрон Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

330 11:55 12.09.2022

Француз денгизчилари икки юзга яқин муҳожирни қутқариб қолди 

261 10:45 05.09.2022

Макроннинг Жазоирга ташрифи: колониал ўтмиш ва газ

653 11:41 26.08.2022
« Орқага