Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция компанияси ИШИД билан ҳамкорлик қилиб келган

1509

«Анадолу» агентлиги Франциянинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Lafarge компанияси ИШИД билан ҳамкорлик қилганини исботловчи ҳужжатларни қўлга киритганини маълум қилди.

Қайд этилишича, компания ИШИД билан алоқалари ҳақида Франциянинг ички, ташқи ва ҳарбий разведкасига мунтазам равишда маълумот бериб турган. Яъни ҳукумат компаниянинг террорчилар билан муносабатларидан хабардор бўлган. Француз махсус хизматлари бу алоқалардан минтақадан янгиликлар олиб туриш учун фойдаланган. 

Ҳужжатлардан маълум бўладики, махсус хизматлар ИШИД билан ҳамкорлик жиноий характерга эгалиги ҳақида Lafarge компаниясини огоҳлантирмаган.   

Компания хавфсизлик департаменти раҳбари Жан-Клода Вейярнинг француз разкедкаси вакиллари билан 2014 йил 1 сентябрдаги ёзишмаларида цемент етказиб бериш тафсилотлари муҳокама қилинган. Разведкачилар компаниядан ИШИДга етказиб бериладиган цемент ҳақида батафсил маълумот беришни сўраган. 

Ёзишмалар шуни кўрсатадики, француз ҳукумати Lafarge компаниясининг террорчи ташкилот билан алоқаларидан хабардор бўлган. ИШИДчилар француз компаниясидан олган цементни АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларига қарши бошпана ва туннеллар қуришда фойдаланган. 

2018 йилда Lafarge компанияси Суриядаги ИШИДчилар билан тил бириктиришда айбланди. 2019 йилнинг ноябрида эса Париж суди компанияни “инсониятга қарши жиноятлар содир этишда шериклик” айблови бўйича оқлади. Бироқ “террорчи ташкилотни молиялаштириш” ва “ходимлар ҳаётини хавф остига қўйиш” айбловлари олиб ташланмаган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

315 16:12 30.11.2021

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

392 11:00 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1294 10:05 26.11.2021

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

526 08:05 21.11.2021

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2675 09:05 20.11.2021

Охирги 10 йил ичида юз минглаб россиялик Европадан бошпана сўраган

1032 11:35 16.11.2021
« Орқага