Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция Мисрга катта инвестиция киритади

515

Франция Мисрнинг жамоат транспорти ва қайта тикланувчи энергия секторларига 3,8 миллиард евро инвестиция киритиш бўйича келишув имзолади, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. Қоҳирага келган Франция молия вазири Бруно Ле Мари Мисрдаги лоийҳалар учун 1,8 миллиард евро ажратилишини маълум қилди.

«Миср Франциянинг стратегик иқтисодий ҳамкорига айланди. Ғазнадан ажратилган кредитлар учун энг яхши мамлакат», – деди у.

Келишув доирасида Қоҳира метрополитени учун 800 миллион евро эвазига 55 та поезд еказиб берилади. Кунига 1 миллион йўловчи ташийдиган ушбу метрода ўттиз йиллик вагонлардан фойдаланилади. Ҳукуматлараро келишувга тўққизта лойиҳа киритилган. Бу лойиҳалар 2021-2025 йиллар давомида Франция тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади. 

Қайд этиш лозимки, Абдулфаттоҳ Сисий 2014 йилда ҳокимиятга келгандан бери Миср француз қуролларининг энг йирик харидорларидан бирига айланди. Жумладан, май ойида Миср Франциядан 3,75 миллиард евро эвазига ўттизда Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди.

Ўтган йилнинг декабрида Франция президенти Эммануэл Макрон Сисийни мамлакатнинг олий мукофоти – Фахрий легион ордени билан тақдирлаган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон Ливанга молиявий ёрдам жўнатмоқчи

310 22:05 04.08.2021

Макрон ўзининг Гитлерга ўхшатилишига чидай олмади

1490 12:05 30.07.2021

Франция парламенти исломофоб деб таърифланган қонунни қабул қилди

1587 20:20 24.07.2021

Францияда эмлашга қарши митинглар бўлмоқда

230 17:25 18.07.2021

Франция: полиция эмлаш чораларига қарши намойишчилар билан тўқнашди

427 12:40 15.07.2021

Францияда исломофобия ҳолатлари ортди

885 20:05 10.07.2021
« Орқага