Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: мусулмон футболчилар камалакранг кийим кийишдан кўра майдонга чиқмасликни афзал кўришди

6758

Тулуза футболчилари "гомофобияга қарши кураш" акция доирасида камалакранг либосларини кийишдан бош тортишди.

Франция чемпионатининг 35-тури доирасида «Тулуза» «Нант» жамоасини қабул қилди. Бир неча футболчи режалаштирилган тадбир туфайли ўйинда иштирок этишдан бош тортди.

Дам олиш кунлари Франция лигасида ўйинчилар "гомофобияга қарши кураш" доирасида камалак либосларини кийишган эди. Олдинроқ «Генгам» ҳимоячиси Донасьен Гомис ўйин олдидан камалакранг  либосни кийишдан бош тортгани учун таркибга киритилмагани маълум бўлганди.

La Dépêche хабарига кўра, бош мураббий Филипп Монтанени тўрт нафар футболчи - марокашлик Закариё Абуҳилол, франциялик Мусса Диарра, Фарес Шаиби ва босниялик Саид Ҳамуличлар ҳам камалакранг кийимни киймасликлари ҳақида огоҳлантиришган.

«Тулуза» ярим ҳимоячиси Абуҳилол камалак либосини кийишдан бош тортгани ҳақида: «Ҳурмат - мен жуда қадрлайдиган нарса. Бу нафақат бошқаларга, балки менинг эътиқодларимга ҳам тегишли. Бу акция мен учун эмас, деб ўйлайман”, деган.

«Бугунги ўйинда қатнашмасликка қарор қилдим... Менинг қарорим ҳурмат қилинишига чин дилдан умид қиламан. Мен сўраган ягона нарса шу», — деб ёзган Абуҳилол твиттерда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

224 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

332 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2914 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3453 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1662 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1897 15:03 28.05.2023
« Орқага