Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: мусулмон шаҳар ҳокими миллатчилар устидан ғалабасини нишонлади

522

Франциядаги мусулмон сиёсатчи Али Рабоҳ якшанба куни Францияда ўта ўнг миллатчилар популизмининг кучайиши фонида рамзий ғалаба қозониб, Трапп шаҳрининг мэри этиб қайта сайланди.

Then24 нашрининг хабарига кўра, твиттерда Рабоҳ ғалабасини ўнг қанот миллатчи ва яқинлашиб келаётган президент сайловларига номзод Эрик Земмурга ишора қилган ҳолда нишонлаган.

«1-турдан қайта сайлов-камида 57% овоз! Қандай яхши, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!»- деб ёзган у твиттерда.

Шаҳар делегат вазири Надия Хай шаҳар ҳокимини табриклаб, «бир неча ойлик тангликдан сўнг (...) аҳоли ниҳоят ўзларига муносиб ҳаловатни топишига умид қилишини» айтган.

32000 аҳолиси бўлган Трапп, Париж чеккасидаги Ивелин департаментида жойлашган.

Мусулмонлар кўп бўлган шаҳар, февраль ойида фалсафа профессори Дидье Лемернинг шаҳарнинг «исломийлашуви»ни қораловчи очиқ мактубини эълон қилгандан сўнг, бутун мамлакат миқёсидаги тортишувларнинг марказида қолди. Шаҳар ҳокими Рабоҳ Лемерга ўз шаҳрини ҳимоя қилишга қарши чиққанлиги туфайли кўпчиликнинг назарига тушган эди.

«Мен на мусулмонларни, на католикларни эмас, Франция фуқароларини кўраман. Бу ерда, Траппда ҳаммамиз бирга яшаймиз ва бир-биримизни яхши кўрамиз», - деб ёзган Рабоҳ баҳслар жараёнида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

195 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

164 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

972 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

297 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

404 09:06 16.10.2021

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

238 08:22 16.10.2021
« Орқага