Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда бир қатор масжидлар ёпилади

684

Францияда “исломий тарғибот билан шуғуллангани” туфайли олти масжид ва кўплаб уюшмалар ёпилиши маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин 89 та ибодатхонанинг учдан бир қисми радикал бўлиши мумкинлигини айтди, улар 2020 йилнинг ноябридан бери хавфсизлик хизмати томонидан текширилмоқда. Текширув натижасида мазкур масжидлардан олтитасини ёпишга қарор қилинган. 

Вазирнинг айтишича, айрим уюшмалар яҳудийлар ва ҳамжинсбозларга қарши ташвиқот олиб борган, Африка мудофаа лигаси деб аталувчи уюшма эса ўтган йили Париждаги АҚШ элчихонаси олдида полициянинг зўравонлигига қарши ўтказилган намойишда нафрат ва айирмачиликка чақиришда айбланган 

Шунингдек, Дарманин бир йил ичида ўнта уюшма ёпилишини, тўрттасини ёпиш бўйича ҳаракатлар бу йил бошланишини маълум қилди. 

Францияда ўтган ҳафта мусулмонларга тегишли Исломофобияга қарши коллектив ва Baraka City номли муассасаларни ёпиш ҳақидаги қарор тасдиқланди. Ҳукумат бу қарорни ўтган йили Самюэл Пати исмли ўқитувчи ўлдирилганидан кейин қабул қилган эди. Пати дарсида ўқувчиларга Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб тавсирланган карикатураларни кўрсатган

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

315 16:12 30.11.2021

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

392 11:00 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1293 10:05 26.11.2021

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

525 08:05 21.11.2021

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2675 09:05 20.11.2021

Охирги 10 йил ичида юз минглаб россиялик Европадан бошпана сўраган

1032 11:35 16.11.2021
« Орқага