Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Францияда исломга ўрин йўқ!”

3492

Франциянинг Страсбург шаҳрида қурилиши давом этаётган “Аюб Султон” масжиди исломофобларнинг ҳужумига учради. Бу ерга таҳдидларга тўла хат ташлаб кетилган. 

Мактубда Францияда ислом динига ўрин йўқлиги айтилган. "Албатта, сизларнинг кўпчилигингиз исломни танлайди. Унда нега Франциядасиз?" дея савол берилган. Шунингдек, исломофоблар масжидларга ҳужумларни орттиришини айтиб, таҳдид қилган. 

“Миллий қараш” ташкилоти вакили Аюб Шоҳиннинг “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида айтишича, бу таҳлит таҳдидлар олдин ҳам бўлган. “Бундай таҳдидларни бутун Европада кўриш мумкин. Лекин бу Европадаги энг катта масжид бўлади, шунинг учун кўпроқ эътибор тортади”, – деди у. 

Қурилиш ишлари якунлангач, “Аюб Султон” масжидида бир пайтнинг ўзида беш минг киши намоз ўқиши мумкин бўлади. Масжид пойдевори 2017 йилда қўйилган, қурилиш эса 2018 йилда бошланди, бироқ моддий қийинчиликлар туфайли ишлар 1,5 йил тўхтаб қолди. Бу ерда Франция мусулмонлари тарихи музейи, кутубхона ва тамаддихона ҳам бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

165 13:05 16.10.2021

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

156 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

957 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

292 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

402 09:06 16.10.2021

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

237 08:22 16.10.2021
« Орқага