Ўзбекистон Гидрометерология хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 27 январ кунида Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келади, ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келади.
«Шу сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Натижада мазкур ҳудудда чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкин», – дейилади хабарда.