Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ФВВ кучли шамол ва сел-сув тошқини хавфидан огоҳлантирмоқда

390

ФВВ 18-22 июнь кунлари кучли шамол, сел-сув тошқинлари кузатилиши ҳақида огоҳлантириб, қандай эҳтиёт чоралари кўриш кераклигини маълум қилди.

Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 18-21 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача, 20-21 июнда эса 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

18-19 июнда Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

20-22 июнда Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.

ФВВ сел хавфи бўлганда қандай зарурий чоралар кўриш бўйича ҳам тавсиялар берди:

➖ сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида ҳабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим;

➖ сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баланд мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат давом этиши мумкин; 

➖ сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.

Шунингдек, вазирлик кучли шамол вақтидаги хавфсизлик чораларини ҳам эслатиб ўтмоқда:
   
➖ яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
➖ электр ва газ воситаларини ўчириш;
➖ кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
➖ кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
➖ шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
➖ очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
➖ бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
➖ кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни тавсия этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

121 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

133 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

136 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

139 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

307 09:45 16.08.2022

Эрон Рушдийга қилинган суиқасд бўйича баёнот берди

240 09:24 16.08.2022
« Орқага