Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

G20 давлатлари корпоратицияларга ягона солиқ бўйича келишувга эришди

792

G20 мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари ва етакчилари солиққа тортишнинг умумий қоидаларини келишиб олди. Римдаги саммит иштирокчилари, хусусан, корпоратицияларнинг даромадидан олинадиган камида 15 фоизини глобал солиқни жорий этишни назарда тутувчи лойиҳани қўллаб-қувватладилар. Вашингтон бу билан солиқ имтиёзлари пойгасига чек қўйиш керак, демоқда.

Пандемияга қарши кураш форумнинг яна бир асосий мавзуси бўлди. Саммит дунёнинг қашшоқ мамлакатларига кўпроқ вакциналар бериш чақириқлари билан очилди.

Хитой Халқ Республикаси ва Россия етакчилари Си Цзинпин ҳамда Владимир Путин видеоалоқа орқали дунё ҳамжамиятини коронавирусга қарши турли вакциналарни ўзаро тан олиш бўйича келишиб олишга чақирди. Путиннинг баёноти «Спутник V» препаратини ЖССТ ва Европа дори воситалари агентлигида рўйхатдан ўтказиш масаласи узоқ давом этган кўриб чиқилаётгани фонида чиқди.

Ахборот агентликларининг таъкидлашича, иқлим бўйича музокаралар анча қийин бўлган. Якуний ҳужжат, дастлабки маълумотларга кўра, Ердаги ўртача йиллик ҳароратнинг 1,5 даражадан ортиқ ошишига йўл қўймаслик бўйича умумий тавсияларни ўз ичига олади. Муайян мажбуриятлар ва углерод нейтраллиги бўйича муддатларни келишишда қийинчиликлар пайдо бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«УМРА 2022» учун тендер қандай ўтказилган?

336 09:37 23.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Эҳромда жимоъ фидясининг киришиб кетиши

565 22:05 22.01.2022

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

736 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

388 20:05 22.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

372 19:05 22.01.2022

Умрага борувчи аёлларга тавсиялар берилди

925 18:28 22.01.2022
« Орқага