Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гаити: зилзилалар қайталаётган мамлакатда вазият оғирлашган

1558

Чоршанба куни кечқурун Гаитининг жанубидаги Ле-Ке шаҳридаги биноларни ларзага солган янги зилзила содир бўлди, дейди гувоҳ Reuters агентлигига, ушбу Кариб денгизи мамлакатида 2200 га яқин одам ҳалок бўлган ва бир неча минг одам жароҳатланган ҳалокатли зилзиладан бир неча кун ўтгач.

Ле-Ке шаҳрида патруллик қилаётган полициячининг айтишича, шанба куни эрталабки 7,2 балли зилзиладан ҳали ҳам жабр кўраётган минтақада янги ўлимлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Денгиз бўйидаги шаҳарчада одамлар кўчаларда ухлашган.

Гаити расмийлари чоршанба куни кечқурун зилзила қурбонлари сони 2189 кишига етганини маълум қилишди. Американинг энг қашшоқ мамлакати бўлган Гаити 2010 йилги даҳшатли зилзилада 200 мингдан зиёд одам ҳалок бўлганидан кейин ҳали ҳам ўзига келмаган.

Бош вазир Ариел Генрининг айтишича, зилзила Гаитини тиз чўктирди, чунки жабрланган ҳудудларга ёрдам секин келганидан умидсизлик кучайиб кетган. Генри ёрдам тез бўлишини ваъда қилган бўлса-да, аммо чоршанба куни кечқурун қилган видеомурожаатида у халқининг муаммога дуч келганини тан олди. «Мамлакат жанубининг катта қисмини вайрон қилган зилзила бизнинг имкониятларимиз ва қанчалик заиф эканлигимизни яна бир бор исботлади», деган Генри.

Ўнлаб одамлар Ле-Ке аэропортига қўнган вертолётдан озиқ-овқат талаб қилишган. Полиция аралашганидан сўнг гуманитар юк машинасининг кетишига рухсат берилган. Бунга қўшимча тунда ёққан жаладан сўнг Ле-Ке аҳолиси ва шаҳар марказидаги чодирларда жон сақлаётганлар ёрдам камлигидан шикоят қилган.

Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда кўрсатилишича, Ле-Кедан бошқа жойлар, масалан, шимоли-ғарбда Жереми шаҳрига каби кириш йўллари бузилган сабабли хавотирлар кучайган.
Ле-Ке судьяси Пьер Сенел Порт-о-Пренс ҳукуматини қоралаб, шундай деган:

– Судья сифатида мен сиёсий эътиқодга эга бўлмаслигим керак. Лекин инсон сифатида, мамлакатимдаги вазиятдан хавотирда бўлган фуқаро сифатида айтаманки, ҳеч нарса ишламаяпти. Улар бу фалокатга тайёргарлик кўриш учун ҳеч нарса қилишмаган".

Американинг энг қашшоқ мамлакати Гаитида охирги фалокат 7 июль куни президент Жовенел Мойс ўлдирилганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлди ва Гаитини сиёсий тартибсизликка олиб келди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гаитида зилзила қурбонлари сони кескин ортди

728 10:05 16.08.2021

Гаитида даҳшатли зилзила юз берди. Қурбонлар сони ортмоқда

1466 08:25 15.08.2021

ОАВ: Гаити президентининг ўлимига АҚШ разведка хизмати ҳам аралашган

1360 12:45 13.07.2021

Гаитида президент ўлдирилди

2722 17:03 07.07.2021
« Орқага