Гаити фуқаролик мудофааси бошлиғи Жерри Чандлерга кўра, Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 304 кишига етган.
Aввалроқ, департамент табиий офат натижасида 227 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берганди.
"Биз Жанубий бўлимда 160, Нипда 42, Гранд Aнседа 100 ва шимоли-ғарбий бўлимда 2 ўлимни қайд этдик", деган Чандлер.
Раҳбариятнинг Twitter'даги хабарида, шунингдек, табиий офат оқибатида 1,8 мингдан ортиқ одам жароҳатлангани айтилган.
Шанба куни Гаити қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилганди. Зилзила эпицентри Петит-Тру-де-Нип қишлоғидан саккиз километр шимолда қайд этилган. Кейинчалик 5,2 баллгача бўлган янги силкинишлар ҳам содир бўлган.