Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гаитида президент ўлдирилди

2767

Гаити президенти Жовенел Моисе тунда ўз қароргоҳида ўлдирилди, дея хабар бермоқда France 24 Гаити бош вазири вазифасини бажарувчи Клод Жозефнинг баёнотига асосланиб.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, 7 июлга ўтар кечаси номаълум шахслар Моис қароргоҳига ҳужум қилиб, уни отиб ташлашган. Президентнинг рафиқаси ҳам яраланган. Жозеф баъзи бир қотилларнинг баъзилари испан тилида гаплашишганини айтган (Гаитида креол ва француз тиллари расмий тиллардир).

Жозеф воқеани "ёвуз, ғайриинсоний ва ваҳшиёна" ҳужум деб таърифлаб, вазият Гаити миллий полицияси ва мамлакат қуролли кучлари назорати остида эканлигини қўшимча қилди.

Моис Гаити президенти лавозимида 2017 йил февралидан буён ишлаб келаётган эди. У 2015 йилги сайловларда ғолиб бўлган, аммо сайлов натижалари қалбакиликда айбланиб бекор қилинган. 2016 йил ноябрда бўлиб ўтган қайта сайловда Мозе яна ғалаба қозонган ва бир йилдан сўнг давлат раҳбари лавозимини эгаллаган эди.

Президентнинг мухолифлари уни шу йилнинг февралида, яъни Моисдан аввалги Мишел Мартейи президентликдан кетганидан беш йил ўтгач, истеъфога чиқишини талаб қилишди. Моиснинг ўзи сайловлардан бир йил ўтиб иш бошлагани учун унинг ваколат муддати 2022 йил февралида тугашини айтган.

Моис истеъфога чиқишни рад этгандан сўнг, минглаб гаитиликлар тартибсизликлар билан ўтган норозилик намойишларига чиқишди. Шундан сўнг, президент полиция тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлган 20 кишини ҳибсга олганини эълон қилди. Моиснинг сўзларига кўра, ҳукумат унинг ҳаётига суиқасд қилишнинг олдини олган. Гаити Адлия вазирлиги эса давлат тўнтаришини режалаштиришда юқори даражадаги хавфсизлик ходимлари иштирок этганини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гаити: зилзилалар қайталаётган мамлакатда вазият оғирлашган

1616 15:20 19.08.2021

Гаитида зилзила қурбонлари сони кескин ортди

770 10:05 16.08.2021

Гаитида даҳшатли зилзила юз берди. Қурбонлар сони ортмоқда

1510 08:25 15.08.2021

ОАВ: Гаити президентининг ўлимига АҚШ разведка хизмати ҳам аралашган

1402 12:45 13.07.2021
« Орқага