Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гаитида зилзила қурбонлари сони кескин ортди

720

Би-би-сининг хабар беришича, шанба куни Гаитида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1297 нафарга етган. Бундан ташқари, 6 мингга яқин киши турли даражада жароҳат олган. Зилзила юз берган ҳудуддаги касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб кетгани сабабли касалхоналар ҳовлисига чодирлар ўрнатишга тўғри келган.

“Ҳозир энг шошилич масала – бу тиббий ёрдам билан таъминлаш. Биз зилзилада зарар кўрган муассасаларга дори-дармон ва тиббиёт ходимларини жўнатишни бошлаганмиз. Махсус шошилинч тиббий ёрдамга муҳтожлар эвакуация қилиняпти”, – деди Гаити бош вазири Ариэль Анри.

Магнитудаси 7,2 га тенг зилзила маркази Пти-Тру-де-Нипп шаҳридан 8 километр узоқликда бўлгани маълум қилинди. Ер силкинишлари қўшни мамлакатларда ҳам сезилган.

Зилзила юз берган ҳудудда яна бир табиий офат юз бериши мумкин: метеорологларнинг айтишича, “Грейс” тропик бўрони бу ҳудуддан ўтиши, бугун ва эртага кучли ёғингарчилик оқибатида тошқинлар келиб чиқиши эҳтимоли бор.

Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири ҳисобланувчи Гаитида 2010 йилда ҳам кучли зилзила содир бўлган ва 200 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гаити: зилзилалар қайталаётган мамлакатда вазият оғирлашган

1554 15:20 19.08.2021

Гаитида даҳшатли зилзила юз берди. Қурбонлар сони ортмоқда

1461 08:25 15.08.2021

ОАВ: Гаити президентининг ўлимига АҚШ разведка хизмати ҳам аралашган

1358 12:45 13.07.2021

Гаитида президент ўлдирилди

2713 17:03 07.07.2021
« Орқага