Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гана пойтахтида йирик масжид очилди (фото)

2425

Ғарбий Африкада жойлашган Гана давлати пойтахти Акрада йирик жоме мажмуаси очилди. Мажмуанинг очилиш маросимида Гана президенти Нана Акуффо-Аддо, Нигер президенти Муҳаммад Базум, Гана ва Туркия бош муфтийлари Усмон Нуҳу Шарабуту ва Али Эрбош иштирок этди.

«Қаерда қубба, минора бор бўлса, қаерда азон янграётган бўлса, шубҳасиз, у ерда тинчлик ва нажотга чақириқ бордир, – деди маросимда нут сўзлаган Али Эрбош. – Дунёнинг тўрт томонига илм-ирфон, ахлоқ, адолат, севги, шафқат ва марҳамат мана шу қутлуғ маконлардан тарқалган».

Ушбу мажмуа Туркия вақфларининг ёрдами билан, турк меъморчилиги услубида барпо этилди. Мажмуада масжиддан ташқари Гана бош муфтийлиги биноси, мактаб, ётоқхона, кутубхона, анжуманлар зали ҳам жойлашган. Масжидда бир пайтнинг ўзида 10 минг киши намоз ўқиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек разведкачилари «Кембрия патрули» мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

992 16:00 13.10.2022

Гана барча афро-америкаликларни Африкага қайтишга чақиряпти

2325 10:41 09.06.2020

Мусулмонлар ва насронийлар кунни ибодатда ўтказдилар

1836 11:00 27.03.2020

Ганада 12 минг нафар муслима камситишларга чек қўйилишини талаб қилмоқда

1791 14:00 18.10.2019

Фото. Африкадаги қишлоқда ҳайратланарли информатика дарси

1815 10:20 23.02.2018
« Орқага