Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ғарб давлатлари Мьянмани мусулмонларга қарши зўравонликни тўхтатишга чақирди

404

Европа Иттифоқи ва АҚШ, Буюк Британия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ва Норвегия давлатлари Мьянма режимини зўравонлик ва зулмни тўхтатишга чақирди.

Европа Иттифоқи ва 6 давлатнинг муштарак баёнотида, 5 йил аввал Мьянма армиясининг минглаб роҳинжа мусулмонларини ўлдиргани, қийноқларга солганлиги ва зўрлагани тилга олиниб, 700 минг кишининг Бангладешга қочишга мажбур бўлгани эслатилди. 

Баёнотда БМТ Тергов Миссияси томонидан аниқланган жиддий инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ жиноятларини ташкил этувчи ҳуқуқбузарликлардан хавотирда эканликлари ҳамда Халқаро судда амалга оширилган ва Мянма армиясининг геноцид содир этган ёки йўқлигини ўрганиш бўйича ташаббуслар эътиборга моликлиги маълум қилинди.

Баёнотда, Мянманинг Халқаро Суднинг эҳтиёт чораларига риоя қилиши кераклиги таъкидланди. 

Шунингдек, Мьянма армиясининг сиёсий диссидентлар ва ҳимоясиз жамоаларга нисбатан таъқиби давом этаётгани билдирилди.

“Роҳингя мусулмонлари ҳамон инсон ҳуқуқлари бузилиши, ҳақорат, камситиш, муттасил таъқиб ва асосий хизматлардан, жумладан фуқароликдан маҳрум бўлишдан азият чекмоқда”, дейилади баёнотда. 

Баёнотда масъул шахсларнинг жавобгарлиги бўйича мажбуриятлари яна бир бор таъкидланган ва “Биз ҳарбий режимни Мянмадаги мусулмонлари ва бошқа жамоалар ўнлаб йиллар давомида жабр кўрган инсон ҳуқуқлари бузилиши ва қонунбузарликларига чек қўйишга чақирамиз”, дейилади.  

Роҳинжа мусулмонларига нисбатан геноцид

2017 йил 25 август куни Мянманинг Ракхайн штатидаги чегара постларига бир вақтнинг ўзида уюштирилган ҳужумларни тилга олиб, Мянма армияси ва буддист тўдалари оммавий зўравонликларни бошлади.

БМТ маълумотларига кўра, 2017 йилнинг август ойидан кейин Аракандаги зулмдан қочиб Бангладешга бошпана топганлар сони 900 мингга етди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзлари эълон қилган сунъий йўлдош суратлари билан юзлаб қишлоқлар вайрон бўлганини исботлади. 

БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари роҳинжаларга нисбатан зўравонликни “этник тозалаш” ёки “геноцид” деб атайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

255 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

741 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

648 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

555 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

260 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

229 16:30 01.12.2022
« Орқага