Исроил кучлари пайшанба куни Ғарбий Соҳилнинг нотинч Женин шаҳри яқинидаги қишлоқда 3 нафар фаластинликни ўлдирди, дея хабар берган Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Фаластин радиоси маҳаллий аҳолининг сўзларига таяниб, Исроил қўшинлари Женин жанубидаги Жаба қишлоғида отишма содир бўлган уйни ўраб олгани ва бир киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.
Исроил ҳарбийлари ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади. Бироқ хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир уч киши ҳалок бўлганини тасдиқловчи баёнот бериб, исроиллик аскарларни “аниқ ҳаракати ва жангчиларга ўт очганларни йўқ қилгани” учун олқишлаган.
Хамас радиосининг хабар беришича, Исроил кучлари “Жаба бригадаси” деб атаган гуруҳга ҳужум қилиб, унинг раҳбарини ўлдирган.
Фаластин Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Женин шаҳрида Исроилнинг босқинида содир бўлган отишмада яраланган 14 ёшли боланинг олган жароҳатларидан вафот этганини маълум қилди.
Исроил кучлари бир неча ойдан бери Ғарбий Соҳил бўйлаб деярли ҳар куни рейдлар уюштиради. Ҳозиргача минглаб киши ҳибсга олинган ва 200 дан ортиқ фаластинлик, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган. Худди шу давр мобайнида Фаластин ҳужумларида 40 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлди.